Ижтимоий тармоқларда 19 апрель куни Шаҳрисабз шаҳрида вояга етмаган бола ЙТҲ қурбони бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, Шаҳрисабз шаҳридаги 11-мактабнинг 1-“Б” синф ўқувчиси О.И. 19 апрель куни мактабга келган ҳамда дарсларга тўлиқ қатнашган. Соат 12:35 атрофида ўқувчи уйи ёнидаги пиёдалар ўтиш йўлагидан ўтаётганда, юқори тезликда келаётган Damas автомашина ҳайдовчиси ўқувчини уриб юборган.
Ўқувчи зудлик билан Шаҳрисабз шошилинч тез тиббий ёрдам бўлимига олиб борилган.
Кўрсатилган тез тиббий ёрдамларга қарамасдан ўқувчи вафот этган.
Ҳуқуқ тартибот органларининг маълум қилишича, ЖК 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳайдовчи қамоққа олинган.
Изоҳ (0)