Афғонистоннинг Пактика вилоятида болалар ўртасида ўлимга олиб келадиган тери касаллиги тарқалмоқда.
Номаълум тери касаллигининг тарқалиши бир ҳафта олдин Яҳёхил туманидан бошланган. Манбаларга кўра, шу пайтгача 10 нафар бола ушбу касалликдан вафот этган.
Яҳёхил тумани соғлиқни сақлаш марказидаги манба ушбу касаллик билан касалланган камида олти нафар бола касалхонада ётганини тасдиқлаган.
Унинг сўзларига кўра, бу касаллик юқумли бўлиб, терида майда чечак пайдо бўлиши, иситманинг кўтарилиши, томоқ оғриғи уни белгилари ҳисобланади.
Аввалроқ ҳам Афғонистоннинг Бомиён вилоятида катталар ва болалар орасида тери касаллигининг номаълум тури тарқалган эди.
Изоҳ (0)