Футбол бўйича Европа Чемпионлар Лигасида ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлиш учун номзодлар эълон қилинди.
“Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Фил Фоден “Реал Мадрид” дарвозасига узоқдан ажойиб зарба йўллаб гол урди.
“Арсенал” ярим ҳимоячиси Эдегор рақиб ҳужумларини қайтаришда самарали ҳаракат қилиш билан бир қаторда жамоадошларининг ҳужумларида ҳам иштирок этди.
“Барселона” сафарда “ПСЖ” устидан ғалаба қозонди. Рафинья жамоасининг 2 голига муаллифлик қилди.
“Атлетико” ўз уйида “Боруссия Д” устидан ғалаба қозонди. Антуан Гризман жамоасининг ҳужумлари ташкил этилишида асосий ишни бажарди ва голлардан бирига ҳаммуаллифлик қилди. Ҳужумларга ўтишда ажойиб тезлик намойиш этган Гризман ўйиннинг энг яхши футболчиси бўлди.
Изоҳ (0)