Агар АҚШдаги президентлик сайловларида Дональд Трамп ғалаба қозонса, инаугурациянинг эртасигаёқ Россия ва Украина ўртасида тинчлик музокаралари ташкил қилади. Бу ҳақда CNN Трампга яқин манбага таяниб хабар берди.
Агар Украина унга ёрдам давом этишини истаса, музокаралар столига ўтириши керак. Агар Россия биз Украинага янги, катта миқдордаги ёрдамни беришимизни истамаса, у ҳолда музокаралар олиб бориши керак, — деган Трамп.
Бироқ, унинг қўшимча қилишича, бу Украина ушбу сценарийда Россия томонининг барча талабларини бажариши керак дегани эмас.
CNN маълумотларига кўра, европалик сиёсатчилар ва дипломатлар Трамп Оқ уйга қайтса, содир бўлиши мумкин бўлган оқибатларни кўриб чиқмоқда. НАТО ва Европа Иттифоқи расмийлари Дональд Трамп АҚШнинг Украинага кўрсатаётган ёрдамини қисқартириши ва альянсдан ҳам шуни талаб қилишидан чўчимоқда.
Телеканал манбаларига кўра, европалик дипломатлар Трампнинг асосий иттифоқчилари билан учрашувлар ва музокаралар ташкил қилиш, унинг сайловдаги эҳтимолий ғалабаси учун “замин тайёрлаш” билан банд.
Изоҳ (0)