Европа Чемпионлар Лигасининг 10 апрель, чоршанба кунги ўйинларига ҳакамлар тайинланди.
“ПСЖ” ва “Барселона” жамоалари ўртасидаги ўйинни Энтони Тейлор бошчилигидаги англиялик ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. ВАР тизимида Стюарт Этвил ва Давид Коот (иккиси ҳам Англия) ишлайди.
“Атлетико” — “Боруссия Д” учрашуви италиялик Марко Гвидага ишониб топширилди. Видеотакрорларда унга ҳамюртлари Паоло Валери ва Массимилиано Иррати ёрдам беради.
Икки ўйин Тошкент вақти билан 11 апрелга ўтар кечаси 00:00 да бошланади.
Изоҳ (0)