Ўзбекистонда 2023 йили доимий аҳолининг ўртача умр кўриш давомийлиги 74,7 ёшни ташкил этди. Бу ҳақда Статистика агентлиги маълумот берди.
Бу кўрсаткич 2022 йилда 73,8 ёшни ташкил этган. 2024 йилнинг 1 январь ҳолатига ўртача умр кўриш давомийлиги:
- аёллар учун – 76,9 ёш
- эркаклар учун – 72,5 ёш
2023 йил бошида республика аҳолисининг туғилишда кутилаётган ўртача умр кўриш давомийлиги 74,3 ёшни ташкил этгани ҳақида хабар берилганди. Ушбу кўрсаткич эркаклар учун 72,1 ёш, аёллар учун 76,6 ёшга тўғри келганди. Шу билан бирга, ўртача умр кўриш даври шаҳар жойларда 74,8 ёш, қишлоқ жойларда 73,6 ёшни ташкил этаётгани хабар айтилган.
Изоҳ (0)