• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    “Ўргимчак ўз уйининг охирига етиб келди”: Эроннинг Ўзбекистондаги элчиси Исроил ҳақида кескин фикр билдирди

    Кеча, 4 апрель куни Эрон Ислом Республикасининг Ўзбекистондаги мухтор элчиси Муҳаммад Али Искандарий маҳаллий оммавий ахборот воситалари ва журналистлар билан учрашиб, Эрон-Ўзбекистон ўртасидаги муносабатлар ва Яқин Шарқда кечаётган геосиёсий вазият ҳақида гапириб ўтди.

    Муҳаммад Али Искандарийнинг таъкидлашича, Исроил амалга ошираётган ишлари нотўғри эканлигини жаҳон ҳамжамияти энди тушуниб етмоқда.

    “Бундан 45 йил аввал бизнинг раҳбаримиз Оятуллоҳ Хоманаий муборак рамазон ойининг охирги жума кунини Муқаддас Қуддус куни деб эълон қилган эди. 45 йил олдин Исроилнинг Фаластинда амалга ошираётган жиноятлари ҳақида Эрон Ислом Республикаси бонг урганди. Бугун дунёнинг барча мамлакатлари Исроилнинг жиноятларини тан олмоқда. Фаластин масаласи БМТнинг Хавфсизлик кенгашида муҳокама қилинишига 45 йил вақт кетди. Исроил бир ҳафта ичида Фаластиндаги тинч аҳоли бошига 6 мингдан ортиқ бомба ёғдирган эди. Бунинг оқибатида Фаластин халқи жуда катта жабр кўрди.

    Исроилнинг қилаётган ишлари нотўғри эканлигини жаҳон ҳамжамияти энди тушуниб етди. Фаластин халқининг бошига тушган кулфат Биринчи ва Иккинчи жаҳон уруши даврида кўрилган талафотлардан кўпроқдир. Исроил қўл урмаган ҳеч бир жиноят қолмади. Исроил муқаддас китоблардаги барча нарсаларни ўчириб ташлади. Маълумотларга кўра, Исроилнинг ҳарбий амалиёти давомида 120 мингдан ошиқ тинч аҳоли қурбон бўлган. Қурбон бўлганларнинг 70 фоизини болалар ва аёллар ташкил қилади”, — деди Муҳаммад Али Искандарий.

    Эрон Ислом Республикасининг Ўзбекистондаги мухтор элчиси Муҳаммад Али Искандарий
    Фото: “Дарё”

    Эрон Ислом Республикаси элчисининг қўшимча қилишича, Эрон Фаластинда ҳақиқий адолат ўрнатилишини истайди.

    АҚШ сўнгги русумдаги қуролларни Исроилга етказиб берди. Лекин Фаластинда ҳатто қурол сотиб олишга имконият йўқ эди. Исроилнинг йиллар давомида амалга ошириб келган жиноятларига жаҳон ҳамжамияти томонидан ҳеч қандай жавоб бўлмади. Эрон Ислом Республикаси Фаластинда ҳақиқий адолат ўрнатилишини истайди. У ерда бизнинг ҳеч қандай иқтисодий манфаатларимиз йўқ. Исроил давлатининг ичида бўлиниш мавжуд, бу мамлакат яқин орада таназзулга юз тутади. Улкан ҳарбий қудратга эга бўлган Исроил 7 минг нафар ҲАМАС жангариларини мағлуб эта олмади. Ўргимчак ўз уясининг охирги қисмига етиб келмоқда ва у ўз тўрига ўралиб, нобуд бўлади. Иншооллоҳ, биз Исроилнинг қулашига гувоҳ бўламиз. Албатта, Фаластин мамлакати ўз ҳуқуқларига эга бўлади”, — деди Эрон Ислом Республикасининг Ўзбекистондаги мухтор элчиси. 

    Маълумот ўрнида, жорий йилнинг 1 апрель куни тунда Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Сурия пойтахти Дамашқ шаҳрида жойлашган Эрон элчихонаси ва консуллигига ракета зарбасини амалга оширди. Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллаҳиён мазкур ҳужум муносабати билан Америка жавобгарликка тортилиши кераклигини айтди. Ҳужум оқибатида 11 киши, жумладан, 2016 йилгача Ливан ва Суриядаги “Қудс” элита кучларига раҳбарлик қилган Эрон ҳарбий маслаҳатчиси генерал Муҳаммад Ризо Зоҳидий, унинг ўринбосари генерал Муҳаммад Ҳоди Ҳожи Раҳимий ва яна беш нафар эронлик зобит ҳам ҳалок бўлган.

    Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги бир неча инсонларнинг қурбон бўлиши ва Эроннинг Дамашқ (Сурия) шаҳридаги дипломатик миссияси ҳудудида вайронагарчиликларга олиб келган Эрон консуллиги биносига уюштирилган ҳаво ҳужумини кескин қоралади.

    05.04.2024, 18:42   Изоҳ (0)   20544
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Дамашқдаги Эрон элчихонаси яқинига уюштирилган ҳаво ҳужуми оқибатида олти киши ҳалок бўлди

    01.04.2024, 21:35

    Исроил Эронни урушга тортмоқчими?

    02.04.2024, 17:05

    Эрон 48 соат ичида Исроилга ҳужум қилиши мумкин — Voxnews

    04.04.2024, 08:54

    БМТ кенгаши Ғазодаги вазият учун Исроилнинг жавобгарлиги тўғрисида резолюция қабул қилди

    05.04.2024, 18:23

    Туркия ҳукумати НАТОдан Анқаранинг терроризмга қарши курашини қўллаб-қувватлашни сўради

    05.04.2024, 17:35

    Ўзбекистонликлар Россиянинг Якка тартибдаги уй-жой қурилиши федерациясига ишга юборилиши мумкин 

    05.04.2024, 17:20
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.