“Манчестер Юнайтед”нинг бразилиялик ярим ҳимоячиси Каземиро ёзда Саудия Арабистонидаги клублардан бирига ўтиши мумкин, деб хабар бермоқда журналист Экрем Конур Х ижтимоий тармоғида (собиқ Twitter).
Ярим ҳимоячининг хизматларига қайси клуб қизиқаётгани маълум қилинмаган.
Бразилиялик Каземиро “Сан-Паулу” тарбияланувчиси ҳисобланади. 2013 йилда у “Реал Мадрид” футболчисига айланди ва 9 йилдан сўнг “Манчестер Юнайтед”га ўтди. Жорий мавсумда 32 ёшли ҳимоячи барча турнирларда 21 та ўйин ўтказиб, 5 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.
Футболчининг манкунианликлар билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг июнь ойи охиригача амал қилади.
Нуфузли Transfermarkt онлайн портали Каземиронинг бозор қийматини 30 миллионга баҳоламоқда.
Изоҳ (0)