Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (my.gov.uz) хизмат кўрсатиш 21–23 март кунлари вақтинчалик чекланади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 21–24 март кунлари портал жойлашган сервер қурилмаларини “Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази” давлат муассасасининг Маълумотларни қайта ишлаш марказига кўчириш ҳамда Солиқ қўмитаси веб-ресурслари фаолиятини оптималлаштириш ва серверлар имкониятларини кенгайтириш ишлари олиб борилади.
Шу муносабати билан 21 март соат 21:00 дан 23 март соат 09:00 га қадар Давлат хизматларини кўрсатиш тизими, “Нотариус” автоматлаштирилган ахборот тизими, Лицензия ва тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тизимлари орқали хизмат кўрсатиш имкониятлари вақтинчалик чекланади.
Қўшимча маълумотлар ва саволлар бўйича 1008 ва 1148 рақамига мурожаат қилиш мумкин.
Изоҳ (0)