Наманган вилоятида уч туп дарахт кесилиши ортидан амалдор 70 млн сўм жаримага тортилди. Бу ҳақда вилоят Экология бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, Наманган вилояти Экология бошқармаси ва Янги Наманган тумани бўлими ходимлари билан ҳамкорликда дарахтларнинг шикастланиши ва кесилишининг олдини олиш бўйича рейд тадбири ташкил этилди.
Унда Янги Наманган тумани “Оромгоҳ” маҳалласи ҳудудида ўтказилган тадбирда шу ҳудудда жойлашган Фтизиатрия ва пулмонология маркази болалар бўлимининг ҳудудида ободонлаштириш ишларини амалга ошириш жараёнида бўлим ходимлари томонидан ўзбошимчалик билан 2 туп чинор ва 1 туп каштан дарахти кесиб юборилгани аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан ташкилот раҳбари В.Б.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-модда 3-қисми билан базавий ҳисоблашнинг 10 баробари миқдорида, 3 400 000 минг сўм жарима ва 69 миллион 20 минг сўм ўсимлик дунёсига етказилган зарар ҳисобланган.
Жарима давлат фойдасига ундирилиб, зарарни ундириш бўйича тўпланган ҳужжатлар суд органларига юборилди.
Изоҳ (0)