18 март куни Исроил ҳаво кучлари Ливандаги “Ҳизбуллоҳ” гуруҳининг истеҳкомларини ўққа тутган. Бу ҳақда BBC нашри араб манбаларига асосланиб, хабар берди.
Исроил мудофаа кучлари 17 март тунида ал-Шифо касалхонасига рейд уюштириш билан бирга, Ливан жанубидаги “Ҳизбуллоҳ”нинг фаол нуқталарига ҳам зарбалар берганини маълум қилган. Ҳужум оқибатида “Ҳизбуллоҳ” йўқотишлари кўлами ошкор қилинмаган.
Хабарда айтилишича, ҳужумлар асосан Рамя ҳудудидаги ҳарбий объектлар атрофида амалга оширилган. Рақиб томоннинг кузатув постлари ва навбатчилик қисмлари ишдан чиқарилган.
Исроил томони маълум қилишича, 17 март куни Тель-Авив кучлари Нақоура шаҳрида ҳам “Ҳизбуллоҳ”нинг мудофаа иншоотларига зарбалар берган. Ҳужумлар оқибатида 10 га яқин фуқаро ҳалок бўлган.
Араб нашрлари Исроилнинг Ливанга сўнгги ҳужуми борасидаги хабарларни ҳали тасдиқламаган.
Изоҳ (0)