Исроил армияси Ғазо шимолидаги операция давомида ҲАМАСнинг энг узун туннелини портлатиб юборди. Бу ҳақда армия матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, туннел узунлиги 2,5 километрни ташкил қилади. У секторнинг шимолий ва жанубий қисмларини боғлайди.
Февраль ойида сектордаги БМТ қароргоҳи (UNRWA) остида ҲАМАСнинг қўмондонлик туннели топилганди. Исроил ҳарбийлари 700 метр узунликда ва 18 метр чуқурликда эканини айтган туннел жойида иккига бўлиб, ён камераларни ҳосил қилган. Туннелдаги электр энергияси айнан БМТ штаб-квартирасидан таъминланган. Исроил армиясининг фикрича, бу ҲАМАС разведкаси учун марказий қўмондонлик пунктларидан бири бўлиб, улар жангларнинг катта қисмини шу ердан бошқарган.
2023 йил декабрь ойида Исроилга олиб борадиган ҲАМАСнинг энг катта туннели аниқланганди. Ҳарбий разведка ҲАМАС жангчилари ҳатто транспорт воситаларида ҳам чегарага деярли яқинлашишига имкон берадиган ушбу туннел мавжудлиги ҳақида билмаган. Чунки тўрт километрлик ер ости йўли уч метр кенгликда бўлган. Туннел қурилишига ҲАМАСнинг Ғазо секторидаги етакчиси Яҳё Синварнинг укаси Муҳаммад Синвар бошчилик қилган. Туннел 50 метр чуқурликда жойлашган бўлиб, бу уни ҳаво зарбаларига деярли имконсиз қилган.
Изоҳ (0)