Тошкентнинг Сергели ва Олмазор туманлари газ таъминоти тизимида таъмирлаш ва созлаш ишлари олиб борилади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Шу муносабат билан ушбу туманларнинг баъзи маҳалла ва кўчаларида 16, 18, 19 март кунлари газ таъминоти тўхтатилади.
Сергели туманида 16 март куни 9:00 дан 16:00 гача:
- “Қутбарака” маҳалласи;
- “Хонтепа” маҳалласи;
- “Султонобод” маҳалласи;
- “Қурувчилар” маҳалласи;
- “Хонобод” маҳалласи;
- “Фароғатли” маҳалласи;
- Улгуржи истеъмолчилар — 52 та.
18 март куни 10:00 дан 18:00 гача:
- “Қутбарака” маҳалласи, Uzumзор, Навниҳол, Шодлик, А.Навоий кўчаларида;
- “Юқори дархон” маҳалласи Наврўз, Дилхуш кўчаларидаги 1840 та истеъмолчилар;
- Улгуржи истеъмолчилар — 26 та.
Олмазор туманида 19 март куни 10:00 дан 17:00 гача:
- “Гулзор” маҳалласидаги 125 та хонадон;
- Улгуржи истеъмолчилар — 3 та.
“Ҳудудгаз Пойтахт” ГТФ ноқулайликлар учун узр сўрайди.
Изоҳ (0)