Ўзбекистон мис маҳсулотлари АҚШ ва Мексикага экспорт қилина бошлади, деб хабар бермоқда ЎзА.
Унга кўра, Олмалиқ кон-металлургия комбинати томонидан январь—февраль ҳолати бўйича деярли 82 миллион долларлик маҳсулотлар экспорти амалга оширилиб, прогноз 101,3 фоизга бажарилган. Маҳсулотлар кесимида таҳлил қилинадиган бўлса, 7,3 минг тонна мис маҳсулотлари, 4,6 минг тонна рух металли, 132 тонна молибден маҳсулотлари ва бошқа турдаги маҳсулотлар хорижлик истеъмолчиларга юборилди.
Комбинат маҳсулотлари 20 дан ортиқ давлатларга экспорт қилинмоқда. Йилдан йил маҳсулотлар экспорт географияси кенгаймоқда. Жумладан, 2023 йилда мис маҳсулотлари экспортида янги бозорлар – АҚШ, Мексика ва Финляндия каби давлатлар ўзлаштирилди.
Изоҳ (0)