Японияда ишлаётган ўзбекистонлик йигит япон тили бўйича нотиқлик танловида ғолиб бўлди, бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Япония пойтахти Токио шаҳрида чет элликлар ўртасида анъанавий япон тили бўйича нотиқлик танлови ўтказилди. Жанубий Корея, Таиланд, Америка Қўшма Штатлари, Хитой, Украина ва бошқа давлатлар вакиллари иштирок этган мазкур танловда 26 ёшли ўзбекистонлик Самандар Раббимов Ўзбекистон номидан қатнашиб, махсус совринни қўлга киритди.
Самандар Раббимов Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги орқали 2023 йилнинг июнь ойида Японияга қурилиш соҳасида ишга жўнатилган эди.
Изоҳ (0)