Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 4 мартдаги 110-сонли “Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига баъзи ижтимоий нафақаларни тўлаш тартибини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Norma.uz хабар қилди.
Унга кўра, 2024 йил 1 апрелдан бошлаб фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа пули:
- биринчи фарзанди учун – барча аёлларга;
- иккинчи фарзанди учун – фарзанд туғилган пайтда “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимига киритилган оиланинг аъзоси бўлган аёлларга расмийлаштирилади. Қолган барча ҳолатларда нафақа тўланмайди.
![](/static/2024/03/08/afaqa-cUnxZ7ie.jpg)
Нафақа олиш учун аризани давлат хизматлари маркази ёки ЯИДXP орқали бериш мумкин.
Ўзгартириш Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 октябрдаги 550-сон қарорига 4-илова – “Туғилганликни қайд этиш билан боғлиқ комплекс давлат хизматларини кўрсатишнинг Маъмурий регламенти”га киритилмоқда.
Изоҳ (0)