Фарғона шаҳрида Kia Carnival русумли автомашина олиб қочилди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 16 февраль куни Фарғона шаҳрида яшовчи фуқарога тегишли Kia Carnival русумли автомашина шаҳарнинг Саккокий кўчасида олиб қочилган.
Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, мазкур жиноятни Фарғона шаҳрида яшовчи 30 ёшли Ғ.Ғ. ҳамда 39 ёшли О.У. содир этгани аниқланиб, ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 267-моддаси (транспорт воситасини олиб қочиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Бундан олдин Фарғонада “мойка” ходими Жиззахдаги севган қизини кўргани бориш учун ўзганинг Lacettiъсини миниб қочгани, Тошкентдаги машина ювиш шохобчасидан олиб қочилган Nexia-3 Андижондан топилгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)