Қозоғистонда чегара пунктларининг иш вақти ўзгаради. Бу ҳақда Миллий хавфсизлик қўмитаси хабар берди.
Қозоғистон давлат чегарасини кесиб ўтувчи шахслар учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Миллий хавфсизлик қўмитасининг Чегара хизмати томонидан қуйидаги автомобиль ўтказиш пунктларида ўзгартиришлар киритилди:
Россия билан:
- “Найза”, Павлодар вилояти;
- “Коянбай”, Абай вилояти;
- “Байтанат”, Абай вилояти.
Хитой билан:
- “Нур йўли”, Жетису вилояти;
- “Дўстлик”, Жетису вилояти;
- “Колжат”, Олмаота вилояти;
- “Бахти”, Шарқий Қозоғистон вилояти;
- “Майкапчагай”, Шарқий Қозоғистон вилояти.
Қирғизистон билан:
- “Кеген”, Олмаота вилояти.
“2024 йил 1 мартдан бошлаб мазкур назорат-ўтказиш пунктлари соат 07:00 дан 19:00 гача ишлайди. Ҳукумат қарорига мувофиқ 2024 йил 1 март соат 00:00 дан бошлаб бутун республика бўйлаб ягона вақт минтақаси ўрнатилиши муносабати билан ўзгаришлар киритилди”, — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)