Олмаота–Тошкент трассасида йўловчи автобуси ёниб кетди

Олмаота–Тошкент трассасида йўловчи автобуси ёниб кетди

Жамбил вилоятининг Олмаота—Тошкент трассасида йўловчи автобуси ёниб кетди. Бу ҳақда Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Фото: Фавқулодда вазиятлар вазирлиг

Воқеа жойига ўт ўчирувчилар етиб келгунига қадар 29 нафар йўловчи мустақил равишда автобусдан тушиб, йўл-йўлакай машиналарга ўтирган. Ҳозирда ёнғин ўчирилган.

Қурбонлар ва жароҳатланганлар йўқ. Ёнғиннинг дастлабки сабаби электр симлардаги қисқа туташувдир.
Фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун 9 нафар шахсий таркиб ва техникалар жалб қилинган.

1 февраль куни Жамбил вилояти Олмаота—Тошкент—Термиз автомобиль йўлининг ёпиқ қисмида 26 та машина тўқнашганди. Ҳодисага ер музлаши, кўриш имконияти чекланиши, қор бўрони сабаб бўлган. 26 нафар фуқаро марказий касалхонасига ётқизилган, улардан тўрт нафари реанимацияда. Жароҳатланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари бўлмаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун, аввал

Теглар

Ижтимоий тармоқлар: