1 март куни Иордания ҳарбийлари Ғазо шаҳрининг айрим қисмларига кетма-кет уч марта ҳаводан ёрдам ташлади. Бу ҳақда CNN нашри хабар берди.
Хабарда айтилишича, Иорданиянинг учта C-130 ҳарбий самолёти ташқи дунёдан ажралиб қолган Ғазо шаҳрининг тинч аҳолисига озиқ-овқат етказиб берган. Оммавий тартибсизлик рўй бермаслиги учун юклар турли нуқталарга туширилган.
Ўтган ҳафтада Иордания, Бирлашган Араб Амирликлари, Қатар, Франция ва Рафаҳ назорат постини назорат қилувчи Миср ҳам Ғазога ёрдам юборган эди. Айни дамда АҚШ ҳам Ғазога ёрдам жўнатиш бўйича хулосага келаётгани хабар қилинган.
25 февраль куни Исроилдан Ғазога юк олиб киришда фойдаланиладиган ҳозирча ягона Керем Шалом ўтказиш пункти исроилликлар томонидан тўсиб қўйилгани сабабли, гуманитар ёрдам беришни мақсад қилган мамлакатлар ҳарбий самолётлардан фойдаланмоқда. Ҳудудга айни пайтда қуруқликдан кириш имкони йўқ.
Изоҳ (0)