Қишки трансфер ишларида анчагина фаол “Андижон” футбол клуби ҳужум чизиғини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратмоқда. Бунга қадар олдинги чизиқ вакиллари сифатида Рустам Турдимуродов ҳамда россиялик Лука Згурскийнинг трансферлари эълон қилинди.
Ҳужумчилар сафига Тожикистон миллий терма жамоаси аъзоси Шахрам Самиев келиб қўшилди. Клуб футболчи билан уч йилга шартнома имзолаган.
Маълумот учун, Самиев 2001 йилнинг 8 февраль куни таваллуд топган. Унинг охирги клуби Молдованинг “Милсами” жамоаси ҳисобланади.
Шахрам Тожикистоннинг турли ёшдаги термаларида ҳам ўйнаган ва ҳозирда у миллий терма жамоанинг муҳим футболчиларидан бири ҳисобланади. Самиев Тожикистон термасида ҳозирга қадар 27 та учрашувда иштирок этиб 7 та гол урди.
Яқинда Қатарда бўлиб ўтган Осиё Кубогида Самиев Тожикистон терма жамоаси шарафини ҳимоя қилди.
23 ёшли футболчининг нархи Transfermarkt маълумотига қараганда 400 минг долларни ташкил этади. “Андижон” клуби трансфер суммасини эълон қилмаган.
Изоҳ (0)