АҚШ божхона ва чегара ҳимояси (CBP) октябрдан буён Сан-Диeго орқали АҚШга 2500 дан ортиқ ўзбекистонлик ноқонуний кирганини маълум қилди. Бу ҳақда Fox News хабар берди.
Маълумотларга кўра, 2024-фискал йили 1 октябрда бошланганидан бери жами 140,000 га яқин ноқонуний иммигрантлар Сан-Диeго секторини кесиб ўтган. Бунда Мексика фуқароларига қараганда кўпроқ Хитой фуқаролари етакчилик қилмоқда. Қуйидаги суратда қайси давлат фуқаролари Сан-Диeго секторига ноқонуний равишда ўтганини кўриш мумкин:
Октябрь ойидан бери Сан-Диeго секторини Мавритания давлатидан 2500, Ўзбекистондан 2500, Афғонистондан 1600, Россиядан 850, Тожикистондан 500, Қирғизистондан 400 ва Туркиядан 6100 киши ноқонуний кесиб ўтган. Тегишли статистика асосида ўзбекистонликлар Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари фуқароларига нисбатан бу борада етакчи эканини кўриш мумкин.
Ушбу мамлакатлар фуқаролари қўлга олингандан сўнг, қўшимча федерал текширувдан ўтиши кутилмоқда. Жами 2023-фискал йилида 2,4 миллион муҳожир секторни ноқонуний кесиб ўтиб, рекорд ўрнатган бўлса, 2024 йилда бу кўрсаткич ҳозиргача 961 мингдан ошмоқда.
Изоҳ (0)