Aмазонка (Бразилия) ўрмонларидан дунёдаги энг катта илон топилди. Бу ҳақда The Sun нашри хабар берди.
Судралувчининг узунлиги 26 фут (тахминан 8 метр), боши катталиги жиҳатидан одамникига яқин ва оғирлиги 440 фунт (тахминан 200 килограмм)ни ташкил қилади. Анакондалар сув муҳитига яхши мослашади. Улар кўп вақтларини сувда, балиқ, амфибия, қуш ва ҳатто капибара каби йирик сутемизувчиларни овлаши мумкин.
Профессор Фрик Вонкнинг таъкидлашича, Жанубий Америкада— Венесуэла, Суринам ва Франция Гвианаси каби мамлакатларда яшовчи яшил анакондалар бутунлай бошқа турни ифодалаши мумкин. Илонлар бир қарашда ўхшаш бўлиб кўринса-да, улар орасидаги генетик фарқ 5,5 фоизни ташкил қилади.
“Мен 32 йилдан бери анакондани ўрганяпман, биз билмайдиган қанча янги тур борлиги ҳақида савол туғилади. Агар мазкур илон шунча йил давомида эътибордан четда қолган бўлса, унчалик кўринмайдиган ва камроқ ўрганилган ҳайвонлар ҳақида нима дейиш мумкин? Бу топилма бизни Жанубий Американинг ҳақиқатан хилма-хиллиги ҳақида ўйлашга ундайди”, — дейди Вонканинг ҳамкасби, профессор Ривас.
Изоҳ (0)