Тошкент шаҳри Сергели туманида 175 та жаримани тўламаган ҳайдовчининг Jetour’и хатланди. Бу ҳақда МИБ ахборот хизмати “Дарё”га хабар берди.
Маълум қилинишича, Мажбурий ижро бюросининг Сергели туман бўлими иш юритувида Тошкент шаҳар ЙҲХББ нинг маъмурий жарима қўллаш тўғрисидаги қарорига асосан, қарздор фуқаро Г.Х.дан ундирувчи давлат фойдасига жами 175 та 83 миллион 695 минг сўмлик маъмурий жарима ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд.
Мазкур ижро ҳужжати бўйича бюронинг туман бўлими томонидан қарздор фуқарога бир неча марта огоҳлантиришлар берилган бўлса-да, қарздор фуқаро маъмурий жарималарни тўламагани оқибатида унга тегишли бўлган Jetour пойтахт кўчаларида ҳаракатланаётганда ушланиб, жарима майдонига жойлаштирилди. Ҳозирда машинани аукционга чиқариш чоралари кўрилмоқда, савдодан тушган пул маблағлари қарздорликни қоплаш учун давлат фойдасига йўналтирилади.
Изоҳ (0)