Россия президенти Владимир Путин Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Инга маҳаллий ишлаб чиқарилган автомобиль совға қилди. Бу ҳақда “РИА Новости” хабар берди.
Ким Чен Ин 2023 йилнинг кузида Россияга ташриф буюрган эди. 18 февраль куни Россия томонидан совғани КХДР Ишчилар партияси марказий қўмитаси котиби Пак Чонг Чхон ва партия Марказий қўмитаси бўлим мудири ўринбосари, КХДР етакчисининг синглиси Ким Ё Чжон қабул қилди.
“КХДР Давлат ишлари бўйича раиси Ким Чен Инга Россия президенти Владимир Владимирович Путин томонидан Россияда ишлаб чиқарилган шахсий автомобиль совға қилинди”, — дейилади хабарда.
2023 йил сентябрида Кремль Шимолий Корея етакчисининг Россияга ташрифини эълон қилди. Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков Россия президенти ва Шимолий Корея етакчиси ўртасидаги учрашув Узоқ Шарқда бўлиб ўтишини маълум қилди. Кейинроқ Ким Чен Иннинг зирҳли поезди Россия ҳудудига киргани маълум бўлди. Шундан сўнг “Восточний” космодромида Путин ва Ким Чен Иннинг учрашуви бўлиб ўтган эди.
Изоҳ (0)