18 февраль куни Афғонистоннинг Шарқий Нуристон вилоятида кучли ёмғир туфайли юзага келган кўчки камида 25 кишининг ҳаётига зомин бўлди. Бу ҳақда Аriana News нашри хабар берди.
Нурграм тумани полицияси берган маълумотга кўра, ҳодисада камида 25 нафар тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлган. 22 нафар фуқаро бедарак йўқолгани хабар қилинган.
Хабарда айтилишича, кўчки дастлаб Татин водийсидаги Накра қишлоғида содир бўлган. Ҳодиса 18 февралга ўтар кечаси кучли ёмғирдан кейин юз берган.
Расмийлар берган маълумотга кўра, камида 20 та иншоот қум остида қолган. Қум уюмлари остида яна 30 дан ортиқ жасад бўлиши мумкинлиги айтилган.
Изоҳ (0)