Бухорода 18 февралдан бошлаб барча автомобилларга газ тўлдириш шохобчалари фаолияти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги маълум қилди.
Қайд этилишича, жойларда кучли ёмғир ва шамол кузатилмоқда. Бунинг натижасида юқори кучланишли электр узатиш тармоқларида носозлик юзага келиб, газ ҳайдаш агрегатлари фаолиятида узилишлар рўй бермоқда.
Газ босимининг камайишини инобатга олган ҳолда, биринчи навбатда, аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа объектларини табиий газ билан таъминлаш мақсадида эртага, 18 февраль куни соат 06:00 дан бошлаб вилоятдаги барча автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари фаолияти вақтинча тўхтатилади.
АГТКШлар фаолиятида ўзгаришлар кузатилса, қўшимча маълумотлар берилиши қайд этилган.
Изоҳ (0)