Қашқадарёда 54 та қоидабузарлик жаримасини тўламаган ота-боланинг машиналари хатланди, деб хабар бермоқда МИБ ахборот хизмати.
Унга кўра, яккабоғлик А.Маҳмадиёров ўзига тегишли бўлган Nexia-3 билан 33 маротаба, отаси Т.Йўлдошев Gentra автомашинаси билан 21 маротаба турли кўринишдаги қоидабузарликларни содир этган ва жарималарни тўламасдан келган. Натижада Nexia-3 да 16,5 миллион сўм, Gentra’да 7,3 миллион сўм қарздорлик юзага келган.
Мажбурий ижро бюросининг Яккабоғ туман бўлими томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида мазкур иккала автотранспорт воситаси ҳам топилиб, хатланди. Қарздорлик тўлаб берилмаган тақдирда, ушбу автотранспорт воситаларини онлайн аукционга чиқариш чоралари кўрилади.
Изоҳ (0)