47 ёшли франциялик ҳаваскор Эйфель минорасининг 7,19 метрли макетини гугурт чўпдан ясалган дунёдаги энг баланд иншоот сифатида Гиннес рекордлари китобига киритилишига эришди.
Бундан аввал ушбу макет ҳақиқий гугурт чўпидан эмас, алоҳида буюртма берилган гугурт ёғочининг ўзидан ясалгани учун рекорд ҳисобланмаган эди.
Ришар Пло кейинчалик компанияга арз қилди, аммо унга рад жавобини беришди. Бундай хулосадан хафа бўлган Ришар Instagram’даги саҳифасида аҳолига бу ҳақда батафсил айтиб берган, унинг сўзларига кўра, ҳакамлар минорани ўз кўзлари билан кўрмасдан унга баҳо берган.
Ўша куннинг ўзида ушбу воқеа ижтимоий тармоқларда тарқалиб кетди ва 7,19 метрли Эйфель минораси макети гугурт чўпидан ясалган дунёдаги энг баланд бино сифатида қайд этилишига эришилди.
Изоҳ (0)