Москва Тергов бошқармаси раҳбарининг катта ёрдамчиси Юлия Иванованинг маълум қилишича, Ўзбекистон фуқароси Москва жанубидаги кўп қаватли уйлардан бирида аёлни зўрлаганликда айбланмоқда. У ҳозирда қўлга олинган.
Тергов маълумотларига кўра, айбланувчи 1 февралга ўтар кечаси Москва шаҳрининг Автозаводская кўчасидаги турар жой биносининг лифтида номаълум аёлга ҳужум қилиб, зўрлаган, шунингдек, унга нисбатан бошқа жинсий характердаги ҳаракатларни содир этган, шундан сўнг у қочиб кетган.
“31 ёшли Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди ва унга нисбатан айблов эълон қилинди. Жиноят иши доирасида жалб қилинган айбланувчи амалдаги миграция қонунчилиги биноан ҳам текширилади”, — деди Иванова.
Ҳозирда ўзбекистонлик мигрантнинг исми-шарифи очиқланмаяпти. Мазкур ҳолат юзасидан Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 131-моддасига асосан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Изоҳ (0)