Наманган вилоятида Поп ва Мингбулоқ туманларини боғловчи каналга Nexia-2 машинаси тушиб кетди. ИИВнинг маълум қилишича, ҳолат 3 февраль куни содир бўлган.
Маълумотларга кўра, Nexia-2 ҳайдовчиси машинани Мингбулоқ туманидан Поп тумани Тўда қишлоғи томонга олиб ўтиш учун паромга чиқарган. Бироқ у тажрибасизлик қилган ва машина каналга тушиб кетган.
Машина ичида бўлганлар ҳодиса содир бўлган пайтда машинадан чиқиб олган. Оқиб кетган машинани қидириш ишлари олти кун давом этган ва у 9 февраль куни 8 метр чуқурликдан аҳоли ёрдамида чиқариб олинган.
Қайд этилишича, ҳодисада ҳеч ким тан жароҳати олмаган ва ҳалок бўлмаган. Ҳайдовчи машина каналга тушиб кетган пайтда ундан чиқиб олишга муваффақ бўлган.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йил февраль ойида Тошкент вилояти Бекобод шаҳрида Cobalt каналга тушиб кетганди.
Изоҳ (0)