Қорақалпоғистонда радиоэлектрон воситалардан тегишли рухсатномалар расмийлаштирмасдан фойдаланаётган шахслар аниқланди. Бу ҳақда “Ўзкомназорат” матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 5-7 февраль кунлари “Ўзкомназорат” инспекцияси ҳамда “ЭМММ” ДУКнинг Қорақалпоғистон Республикаси Электромагнит мослашув хизмати ходимлари томонидан Нукус шаҳри ҳудудида радиомониторинг тадбирлари ўтказилган.
Унда 6 нафар фуқаро 31 та радиоэлектрон восита (рация)дан тегишли рухсатнома расмийлаштирмасдан фойдаланиб келаётгани аниқланган.
Тадбир жараёнида фуқароларга радиоэлектрон воситалардан фойдаланиш тартиби тўғрисида тушунтиришлар берилиб, қурилмалар фаолияти тўхтатилди. Улардан тегишли рухсатнома расмийлаштирмасдан қайта фойдаланилган тақдирда “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги кодекснинг 152-моддасига асосан маъмурий жавобгарлик чоралари кўрилиши ҳақида огоҳлантирилди.
Изоҳ (0)