Шавкат Мирзиёев 5 февраль кунги йиғилишда фармацевтика соҳасини танқид қилди.
Қайд этилшича, Ўзбекистонда фармацевтика бозори ҳажми 2 миллиард долларга етди. Лекин, бу бозорда маҳаллий маҳсулотлар улуши физик ҳажмда 40-45 фоиз бўлса-да, пул қийматида 20 фоиздан ошмайди.
“Оддий қилиб айтганда, ўзимизда ишлаб чиқариш бинт, спирт, шприц, аналгин ва цитрамондан нарига ўтмаяпти. Дорилар яширин айланмаси бўйича етарли чоралар кўрилмаяпти”, — деди президент.
Дори воситаларидан фойдаланиш маданиятини юксалтириш ишлари сустлиги кўрсатиб ўтилди.
“Айниқса, антибиотик қабул қилиш устидан назорат умуман йўқ. Протоколларга амал қилмасдан, пул ишлаш учун фармкомпаниялар фойдасига рецепт ёзиляпти. Бундан халқимизни соғлиғи ҳам, чўнтаги ҳам зарар кўряпти”, — деди президент.
Изоҳ (0)