Таниқли актёр Брэд Питт режиссёр Квентин Тарантино фаолиятидаги сўнгги “Кинотанқидчи” деб номланган фильмида иштирок этади.
Ҳозирча бош ролни ким ўйнаши номаълум бўлса-да, лекин бу тез орада Питтга насиб қилиши кутилмоқда. Актёр 1970 йилларда фильмлар ҳақида мақолалар ёзган кино танқидчиси ролини ўйнаши мумкин.
Аввалроқ Тарантино фильм калифорниялик машҳур бўлмаган реал қаҳрамонга асосланишини маълум қилган эди. У катталар учун мўлжалланган журналда кино ҳақида мақолалар ёзган. Бу эса режиссёрнинг эътиборига сабаб бўлган.
“Кинотанқидчи” фильми 2025 йилда чиқиши кутилмоқда. Картина Питт ва Тарантинонинг ҳамкорликдаги учинчи лойиҳаси бўлади. Бунгача улар “Манфур кимсалар” ва “Бир пайтлар Голливудда” фильмларида бирга ишлаган.
Изоҳ (0)