Германия аэропортларида 1 февралга белгиланган иш ташлаш 1,1 минг рейснинг бекор қилиниши ёки кечиктирилишига олиб келади, бу эса 200 минг кишининг режаларини бузади.
Бу ҳақда Германиядаги аэропортлар манфаатларини ҳимоя қилувчи АDV ассоциацияси хабар берди.
“Биз тарифлар можаросининг тарафдори эмасмиз, лекин иш ташлаш бизнинг ҳудудимизда бўлиб ўтмоқда”, деди АDV раҳбари Ралф Бейсел.“Биз касаба уюшмаларини музокаралар столида ечим излашга чақирамиз”.
Аввалроқ Верди касаба уюшмаси иш ташлашга чақирган эди. Унга аэропортнинг 25 минг нафар хавфсизлик ходими қўшилди.
Бунинг оқибатида йўловчиларнинг текширувдан ўтишга улгурмаслиги кузатилиши мумкин.
Изоҳ (0)