Россия президенти Владимир Путин Белгород вилоятида қулаган Ил-76 самолёти Америка Patriot тизими томонидан уриб туширилганини, экспертиза буни аниқлаганини маълум қилди.
Путин, шунингдек, Киев Ил-76 самолётини адашиб уриб туширганини тан олди, аммо “бу барибир жиноят” деди Россия президенти.
“Россия Ил-76 самолёти ҳалокати юзасидан халқаро тергов ўтказишни талаб қилмоқда”, — деди у.
24 январь куни Россиянинг Ил-76 ҳарбий-транспорт самолёти Белгород вилоятининг Корочанский туманида ҳалокатга учраган эди. Бортдаги 75 кишининг барчаси, жумладан, 65 нафар украиналик ҳарбий асир ҳалок бўлган.
25 январь куни ҳарбий транспорт самолётининг иккала қора қутиси топилган.
Изоҳ (0)