Тошкент шаҳрида автобуслардан бирининг санитар ҳолати талаб даражасида эмаслиги акс этган видео тарқалди. “Тошшаҳартрансхизмат” ҳолатга изоҳ берди.
Унга кўра, 24 январь куни Telegram ижтимоий тармоғида 80-сонли автобуснинг санитар ҳолати талаб даражасида эмаслиги ҳақида хабар жойлаштирилди. Ушбу ҳолат 2-автобус саройи филиали тасарруфидаги сарой рақами 407-бўлган MAN русумли Жанубий вокзал—М.Юсуф кўчаси автобус йўналишида кузатилган.
Шу муносабат билан 24 январь куни 2-автобус саройи филиали навбатчи механиклари Ш.Б., I.И. ва Ш.Б.лар ўз хизмат вазифасига совуққонлик билан қараб, санитар ҳолати талаб даражасида бўлмаган автобусни йўналишга чиқаргани учун ушбу навбатчи механикларга ўртача ойлик маошининг 20 фоизи миқдорида жарима жазоси қўлланилди.
Ушбу ҳолатни тезкорлик билан бартараф этиш мақсадида 80-сонли автобус 2-автобус саройи филиалига қайтганидан сўнг масъул ходимлар томонидан тозаланиб, санитар ҳолати тартибга келтирилган.
Шунингдек, келтирилган ноқулайликлар учун йўловчилардан узр сўралган.
Изоҳ (0)