Франция Миллий Ассамблеяси (парламентнинг қуйи палатаси) депутатлари ўзлари учун харажатлар лимитини 305 еврога оширишга овоз беришди. Бу ҳақда Midi Libre нашри хабар бермоқда.
Унинг маълумотларига кўра, Миллий ассамблея котибияти ҳар бир депутат учун харажатларни ойига 5645 евродан 5950 еврога, яъни 5,4 фоизга оширишга овоз берди.
Қарор харажатларни инфляция даражасига мослаштириш зарурати билан асосланди. Қарорни барча партиялар қўллаб-қувватлади, фақат “Итоатсиз Франция” партияси бетараф қолди.
Нашрнинг таъкидлашича, гап парламент томонидан тўланадиган тегишли харжатлар, жумладан, уй-жой ижараси, қабуллар ва саёҳатлар учун харажатлар ҳақида бормоқда. Барча сарфланмаган маблағлар Миллий Ассамблея ғазнасига қайтарилиши керак. Бу маблағлар депутатларнинг ойига ўртача 7,6 минг евро маошига қўшимча равишда берилади.
Изоҳ (0)