Норвегия қироли Харалд V тахтдан воз кечиш ниятида эмаслигини маълум қилди. Бу ҳақида монарх журналистлар билан учрашувда маълум қилди.
“Менда бундай ният йўқ. Мен Стортингга (парламентга) қасамёд қилганимни анчадан бери айтганман, бу умрбод амал қилади”, — деди Харалд.
Норвегия қироли 86 ёшда. Ўтган йилнинг кузида у иккинчи марта коронавирусдан азият чекди. Сўнгги йилларда у бир неча бор касалхонада даволаниб чиққан.
14 январь куни Дания қироличаси Маргрете II Кристиансборг қасрида ўтказилган маросимда тахтдан расман воз кечди. Маросим маҳаллий телеканаллар орқали намойиш этилди.
Аввалроқ қиролича Янги йил табрикномасида ҳукмронлиги 52 йилга етганида тахтдан воз кечиш ниятида эканлигини маълум қилганди. 83 ёшли қиролича тахтни ўғли — валиаҳд шаҳзода Фредерикка топширди.
Изоҳ (0)