Айни вақтда Ўзбекистон бўйлаб Uzcard тўлов тизимида узилишлар кузатилмоқда.
Компания матбуот хизматига кўра, Ягона умумреспублика процессинг маркази, 2024 йил 22 январь куни соат 00:30 дан 09:00 гача техник ва профилактик ишлар олиб бормоқда. Шу сабабли ATM, E-POS, POS терминалларда алоқа уланишида қисқа муддатли узилишлар, Uzcard инфратузилмасида халқаро тўлов тизимлари карталарига ҳамда хорижда кобейж карталарига хизмат кўрсатилишида узилишлар эҳтимоли мавжуд.
Эслатиб ўтамиз, октябрь ва ноябрь ойларида ҳам Humо карталари орқали онлайн тўловлар ва пул ўтказмаларини амалга оширишда муаммолар кузатилганди. Ўшанда Марказий банк муносабат билдириб, вазиятдан хабардорлигини, ҳодиса сабабларини аниқлаш учун барча зарурий чоралар кўрилаётганлиги маълум қилганди.
Изоҳ (0)