Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 22 январда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.
Унга кўра, доллар 13,15 сўмга пастлаб, 12 407 сўм бўлди. Евро 16,79 сўмга тушиб, 13 502,54 сўм бўлди. Рубль 0,03 сўмга пастлаб, 140,22 сўмни ташкил этди.
Бундан аввал доллар курси уч кунлик кўтарилишдан сўнг пастлаб, 12 420,15 сўмни ташкил этганди. Рубль ҳам тушиб, евро кўтарилганди.
Изоҳ (0)