UFC 300 турнирида яна бир катта жанг бўлиб ўтади.
Жастин Гетжи Макс Ҳоллоуэйга қарши жангда BMF камарини ҳимоя қилади. Бу ҳақида UFC президенти Дана Уайт хабар бермоқда.
Енгил вазн тоифасидаги ушбу жанг 14 апрель куни Лас-Вегасда бўлиб ўтадиган UFC 300 турниридан ўрин олди.
Илк бор BMF камари учун жанг 2019 йилда Хорхе Масвидал ва Нейт Диас ўртасида бўлган (Масвидал техник нокаут эвазига ғалаба қозонган). 2023 йилнинг ёзида Гетжи вакант камар учун жангда Дастин Порьени мағлубиятга учратган.
Изоҳ (0)