Тошкент-Пекин-Тошкент йўналиши бўйича рейслар 13 январь куни кечиктирилмоқда. Бу ҳақда Uzbekistan Airways ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 13 январь куни HY501/502 Тошкент-Пекин-Тошкент йўналиши бўйича рейслар техник сабабларга кўра кечиктирилади ва қуйидаги парвозлар жадвалига мувофиқ амалга оширилиши режалаштирилган:
- Тошкентдан жўнаб кетиш 2024 йил 13 январь куни маҳаллий вақт билан соат 15:45;
- Пекинга етиб келиш 2024 йил 14 январь куни маҳаллий вақт билан соат 00:00.
- Пекиндан жўнаб кетиш 2024 йил 14 январь куни маҳаллий вақт билан соат 01:30;
- Тошкентга етиб келиш 2024 йил 14 январь куни маҳаллий вақт билан соат 04:50.
Авиакомпания келтирилган ноқулайлик учун узр сўради.
Изоҳ (0)