Тошкент шаҳрининг уч тумани: Миробод, Бектемир, Сергели туманларида электр таъминоти вақтинча ўчирилади. Бу ҳақда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ хабар берди.
Унга кўра, истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларнинг олдини олиш ҳамда мавжуд электр қурилмаларида таъмирлаш ишларини олиб бориш мақсадида 4 январь куни қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади:
- Миробод тумани: “Саракул” МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 10:00 дан 17:00 гача;
- Бектемир тумани: “Олтинтопган” МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 09:00 дан 14:00 гача;
- Сергели тумани: “Ўзгариш” МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 09:00 дан 17:00 гача.
Юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлиги билдириб ўтилган. “Ҳудудий электр тармоқлари” Тошкент шаҳар филиали мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун ушбу ҳудудларда яшовчи истеъмолчилардан узр сўради.
Изоҳ (0)