Шавкат Мирзиёев 26 декабрь куни МДҲ норасмий саммитининг маданий тадбирлар дастури доирасида Санкт-Петербург шаҳрининг сарой-боғ мажмуалари билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Давлат раҳбари Россия, Озарбайжон, Арманистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон етакчилари билан биргаликда “Павловск”, “Сарское село” ва “Петергоф” музей-қўриқхоналарига ташриф буюрди.
XVIII-ХIX асрларда барпо этилган ушбу тарихий обидалар ЮНЕСКО Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган, меъморчилик ва боғдорчилик санъати дурдоналари сифатида тан олинган.
Танишув чоғида давлат раҳбарларига саройлар тарихи, уларнинг ички безаги ва бадиий тўпламлари тўғрисида батафсил сўзлаб берилди. Олий мартабали меҳмонлар эътиборига мумтоз мусиқа концерти ва халқ оғзаки ижоди жамоаларининг чиқишлари ҳавола этилди.
Изоҳ (0)