• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл

    “Ҳар бир лаҳзадан нафратланардим”: фильмдаги ёқимсиз ҳолатлар сабаб карьерасини деярли якунлаган актёрлар

    Баъзан шундай пайтлар бўладики, фильмдаги адолатсизликлар ёки ноўрин талаблар актёрларнинг кино оламидан ҳафсаласи пир бўлишига сабаб бўлади.

    Кичик Фредди Принц — “Ўтган ёзда нима қилганингни биламан”

    “Ўтган ёзда нима қилганингни биламан” фильми кичик Фредди Принц, Женнифер Лав Ҳьюитт ва Райан Филиппга халқаро миқёсда машҳур актёрлар бўлишга имкон беради, Сара Мишель Геллар эса “Баффи — вампирлар овчиси” туфайли аллақачон машҳур эди.

    Ўша пайтда Фреди эндигина карьерасини бошлаганди, аммо режиссёр Жим Гиллеспи уни ўз фильмида кўришни истамаслигини очиқчасига айтади. Бу ҳақиқий зўравонликка айланади, Фредди ҳамкасблари туфайлигина фильмда қолади. Агар улар бўлмаганида, Фредди актёрлик фаолиятини давом эттириши қийин эди.

    Бир неча йил ўтгач, вазият яна такрорланади, аммо бу сафар “24” сериалини суратга олиш пайтида. Фредди актёр Кифер Сазерленд билан ишлаган ва уни шунчалик нопрофессионал деб ҳисоблайдики, кинодан ҳафсаласи пир бўлиб, уч йил давомида фильмларда роль ўйнамайди.

    Эмма Уотсон — “Гарри Поттер”

    Эмма Уотсон аслида “Гарри Поттер”даги қаҳрамонига жуда ўхшайди, чунки у ҳам ўқишни биринчи ўринга қўяди. Эмма жуда машҳур актриса бўлса-да, университетдаги ўқишига эътибор қаратиш учун кинодан кетишни режалаштиради. Уотсон бу ҳақда “Гарри Поттер”нинг режиссёри ва продюсерларига айтади. Улар учун бу кутилмаган ҳол эди, чунки Гермионасиз “Гарри Поттер”ни давом эттиришнинг иложи йўқ эди.

    Аммо ўқиш Эммани ҳаммасидан воз кечишга мажбур қилган ягона нарса эмасди. У шунчаки Голливудда ўзини кўрмайди ва ҳаётини суратга олиш майдончаси ва қизил гиламларда ўтказишни тасаввур қила олмайди. Аввалига бу уни “Гарри Поттер”ни тарк этиш, кейин эса умуман кинодан кетиш ҳақида ўйлашга мажбур қилади. Охир-оқибат Эммани Гермиона ролида қолишга базўр кўндиришади, аммо 2019 йилдан кейин у карьерасини номаълум муддатга тўхтатади.

    Эйса Баттерфилд — “Йўл-йўл пижамали болакай”

    Карьераси бошланганидан икки йил ўтгач, Баттерфилд “Йўл-йўл пижамали болакай” фильмида роль ўйнайди. Фильмни томоша қилиш жуда қийин эканлигини ҳисобга олсак, ёш актёр учун суратга олиш майдончасида қандай бўлганини тасаввур қилиш осон эмас. Аммо Эйса Тhе Guardian нашрига берган интервьюсида айтишича, “Йўл-йўл пижамали болакай” фильми суратга олингандан кейин йиллар ўтиб, у бир неча лаҳзани эслаб қолган ва уларнинг барчаси салбий бўлган.

    Айниқса, Эйсанинг қаҳрамони ва унинг дўсти одамларга тўла газ камерасига кириб, улар билан даҳшатли тақдирни баҳам кўрган сўнгги саҳна хотирасида ёрқин сақланиб қолган. Суратга олиш майдончасида ҳаммаси ўшандай эди: тор хона, кийимсиз эркаклар ва зулмат. Эйса қўрқиб кетганидан бир неча марта у ердан югуриб чиқади, ҳар сафар ота-онаси уни тинчлантиришади. Баттерфилд, шунингдек, онаси унга агар бу ролни хоҳламаса, рад этиши мумкинлигини айтади. Эйса бу кадрни амаллаб охирига етказади. Суратга олиш тугагач, онасига энди актёр бўлишни хоҳламаслигини айтади ва фаолиятини тўхтатади. Чунки “Йўл-йўл пижамали болакай” унга катта босим ўтказганди.

    Ижодий танаффус узоқ давом этмайди — икки йилдан сўнг у “Бўри одам” фильмида роль ўйнайди.

    Кит Ҳарингтон — “Тахтлар ўйини”

    Кит Ҳарингтон аввал театрда ишлаган, кинога эса ҳаётининг 9 йилини бағишлаган “Тахтлар ўйини” фильмида дебют қилади. Сериал финалидан бир неча йил олдин Кит Ҳарингтоннинг беқарор руҳий ҳолати ҳақида хабарлар чиқа бошлайди. Жон Сноу ҳамиша жаҳлдор бўлган, кастингдан бир кун олдин ҳам жанжал қилган, бироқ “Тахтлар ўйини” фильмини суратга олиш чоғида вазият кескинлашади. Кит ҳатто реабилитацияга боришига тўғри келади, бу вақтда у кинодан кетиш ҳақида ўйларди. У бир неча ойни шундай ўйлар билан ўтказади ва охирида қолишга қарор қилади, чунки у суратга тушишни соғинганини тушунади.

    Жессика Альба — “Фантастик тўртлик 2”

    Режиссёрлик фаолияти муваффақиятсизликка учраган Тим Стори Жессика Альбанинг кўз ёшларини танқид қилади. “Фантастик тўртлик 2” фильмининг суратга олиш пайтида Жессика ҳақиқатан ҳам йиғлайди. Бироқ режиссёрга Жессиканинг кўз ёшлари ёқмайди. У актрисага: “Кўз ёшларинг жуда реал кўринади. Йиғлаганингда гўзалроқ кўрина оласанми?” дейди. Бу сўзлар табиийки Жессикани ҳайратда қолдиради ва у жаҳл билан кинода бошқа ўйнамаслигини эълон қилади. Аммо, маълум бўлишича, актриса ўша йили яна бир нечта фильмларда суратга тушган.

    26.12.2023, 09:38   Изоҳ (0)   12990
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қутб бойқуши, кучук, қора мушукча: Томошабинларнинг севимлисига айланган машҳур актёр-жониворлар 

    22.12.2023, 11:08

    Фақат “Титаник” эмас: энг кўп “Оскар” ҳайкалчасини олган 5 та фильм

    25.12.2023, 10:35

    Голливуд фильмлари билан бемалол рақобатлаша оладиган 10 та турк сериали

    25.12.2023, 09:50

    Британияда 103 йиллик сунъий Рождество арчаси аукционда 4320 долларга сотилди

    22.12.2023, 11:41

    “Уйда ёлғиз” фильмида кўпчилик эътибор бермаган 12 та муҳим деталь (фото)

    22.12.2023, 09:50

    Брэд Питт — 60 ёшда: Хитой қўйган 20 йиллик “запрет” ва актёрнинг шахсий ҳаёти ҳақида 10 та ноёб факт

    21.12.2023, 13:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.