Уругвайлик футболчи Луис Суарес “Интер Майами”га ўтмоқда.
Журналист Фабрицио Романонинг ёзишича, Суареснинг АҚШ клуби билан музокаралари ўз якунига етган.
Луис Ноябрь ойида “Интер Майами” билан оғзаки келишувга эришган, фақатгина баъзи ҳужжатларга имзо чекиш қолган.
Суарес MLS клуби билан 1+1 кўринишида шартнома имзолайди.
2023 йилда уругвайлик ҳужумчи “Гремио” шарафини ҳимоя қилди ва Бразилия чемпионатининг энг яхши футболчиси номига сазовор бўлди. Луис чемпионатда 17 та гол ва 11 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Эслатиб ўтамиз, Луис Суарес “Интер Майами” футболчилари Лионель Месси, Серхио Бускетс, Хорди Альбалар билан “Барселона”да бирга тўп сурган.
Изоҳ (0)