Избоскан туманига 2018 йилдан буён раҳбарлик қилиб келган Серобиддин Исмоилов 10 декабрь куни ишдан олинган эди. Ўшанда уни нима сабабдан лавозимидан бўшатилгани очиқланмаган.
![](/static/2023/12/21/Y60tPA17022283473922_b-52uP6wHv.jpg)
“Дарё” манбасининг маълум қилишича, унга нисбатан бугун, 21 декабрь куни жиноят иши қўзғатилган.
Серобиддин Исмоиловга нисбатан Жиноят кодексининг 205-моддаси — ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва 209-моддаси — мансаб сохтакорлиги бўйича иш очилган.
Маълумот учун, ишни ўқитувчиликдан бошлаган 49 ёшли Серобиддин Исмоилов 2015-2017 йилларда Андижон вилоят ҳокимлиги халқ таълими бошқармаси бошлиғи, 2017-2018 йилларда вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари бўлиб ишлаган.
Изоҳ (0)