• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Иқтисодиёт

    Ўтган йили Ўзбекистонда 9 млн киши норасмий ишлагани сабаб давлат бюджетига 32,9 трлн сўм солиқ тушмай қолган—МҲТИ

    Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) ўрганишларига кўра, 2022 йилда Ўзбекистонда иқтисодий фаол аҳоли сони 15 миллион кишини ташкил этган. Шундан 9 миллионга яқини норасмий секторда банд бўлган. Норасмий сектордаги иш ҳақи расмий иш ҳақига тенг бўлган тақдирда, ўтган йили давлат бюджети солиқ тушумларидан 32,9 триллион сўм олмаган.

    Фото: Google

    Институт таҳлилларига қараганда, Ўзбекистонда яширин иқтисодиётнинг улуши ялпи ички маҳсулотнинг қарийб 40 фоизидан 60 фоизигача етади.

    “Уй-жой ва транспорт воситаларининг иккиламчи бозори, норасмий савдо, хизматлар кўрсатиш ва бошқа соҳалар яширин иқтисодиёт ривожланишининг асосий омиллари бўлди”,—дея маълум қилди МҲТИ мутахассислари.

    МДҲ давлатларидаги ҳолат

    Халқаро валюта жамғармаси 2019 йилда Мустақил давлатлар ҳамдўстиги мамлакатлари орасида яширин иқтисодиёт улуши турлича эканини аниқлаган. Хусусан, Украинада бу кўрсаткич ЯИМга нисбатан 45 фоизга тенг. Беларусда 44,5 фоиз, Тожикистонда 43 фоиз қайд этилган. Қозоғистон, Россия ва Қирғизистонда яширин секторнинг улуши 38 фоиз атрофида бўлган.

    Дунёдаги вазият

    Ҳозирда АҚШ ва Японияда яширин иқтисодиётнинг улуши бошқа давлатларга нисбатан паст. Масалан, Америкада хуфиёна иқтисодиёт ЯИМга нисбатан 8 фоиз, Японияда 8,1 фоиздир. 

    “Таққослаш учун, ушбу кўрсаткич Сингапурда 8,6 фоиз, Австрияда 9 фоиз, Буюк Британияда 9,6 фоиз, Германияда 10,2 фоиз, Канадада 11 фоиз”—дея қайд этган МҲТИ тадқиқотчилари.

    Ўрганишларга кўра, хуфиёна иқтисодиёт улуши бошқа мамлакатлар, хусусан, Хитойда 14,5 фоиз, Кореяда 18,4 фоиз, Португалияда 18,5 фоиз, Италияда 19,5 фоиз, Испанияда 21,7 фоиз ва Бразилияда 36,5 фоиздир.

    “Мисол учун, Японияда барча жисмоний шахслар, яъни ушбу мамлакат фуқароларининг мақоми бўйича ҳам резидентларга тенглаштирилган. Мамлакатда солиқлар фуқаролар учун интизомий омил сифатида муҳим роль ўйнайди. Солиқ тўловчилар ўз тўлов мажбуриятига жуда жиддий ёндашади. Чунки бу давлатнинг иқтисодий ва ижтимоий ривожланишига уларнинг шахсий ҳиссасини таъминлашини тушунади. Бундан ташқари, Японияда бюджет даромадларини тақсимлашнинг етарлича шаффоф тизими мавжуд бўлиб, фуқаролар давлат аҳолидан тўпланган маблағлардан қандай фойдаланаётганининг амалий натижаларини бевосита кўриши мумкин”—дея масалани таҳлил қилган МҲТИ лойиҳа раҳбари Антон Костюченко, илмий ходимлари Одилжон Назаров ва Абдусаттор Абдумўминов.

    Ўзбекистонда хуфиёна иқтисодиётни улушини қандай камайтириш мумкин?

    МҲТИ мутахассислари яширин (ноқонуний) иқтисодиёт улушини камайтириш бўйича учта таклиф билдирди. Улар қуйидагилар:

    1. Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг ихтиёрий равишда солиқ тўлашини рағбатлантирувчи омиллардан бири одамлар ўз бадалларидан оқилона фойдаланилаётганига, солиқ тизими адолатли эканлигига ишонч ҳосил қилишлари учун шаффоф муҳитни таъминлашдан иборат:

    • аҳоли солиқ тушумларидан давлат хизматларини, инфратузилмани, ижтимоий дастурларни ва жамиятни ривожлантиришни молиялаштириш учун қандай фойдаланилиши ҳақида аниқ маълумотга эга бўлиши керак;
    • фуқароларга бюджет билан ўзаро алоқада бўлиш, маблағларнинг тақсимланиши ва турли бюджет қарорларининг таъсирини ўрганиш ва давлат харажатлари бўйича мунтазам равишда батафсил ҳисоботларни олиш имконини берувчи онлайн воситалар ёки платформаларни яратиш;
    • аҳолини солиқларнинг аҳамияти, уларнинг жамият фаровонлигига қўшаётган ҳиссаси ва солиқ тўлашдан бўйин товлаш оқибатлари тўғрисида хабардор қилишга қаратилган тарғибот тадбирларини ўтказиш.

    2. Яна бир йўналиш бу маърифий аҳамиятга эга бўлган жамоат тадбирларидир. Улар аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари жамият фаровонлиги учун солиқларни тўлашнинг муҳимлигини тушунишида муҳим рол ўйнайди. Бу давлат хизматлари, инфратузилма ва ижтимоий дастурларни қўллаб-қувватлаш учун солиқларнинг афзалликларини тушунтирувчи аниқ ва тушунарли материалларни ишлаб чиқишни талаб қилади. Давлат хизматлари ва солиқ тушумлари ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳалар (мактаблар, шифохоналар, йўллар ва бошқа жамоат объектлари) ҳақида аниқ мисоллар келтириш мақсадга мувофиқ.

    Аҳолининг турли қатламларини қамраб олиш учун турли алоқа каналлари, жумладан, ижтимоий тармоқлар, телевидение, радио, газета ва оммавий тадбирларни қўллаш орқали яхши натижага эришиш мумкин.

    3. Нотариал идоралар томонидан, хусусан, автомобиллар ва кўчмас мулк олди-сотдиси соҳасидаги ноқонуний савдо операциялари сонини камайтириш:

    • шартномалар тузиш жараёнида “Нотариус” автоматлаштирилган ягона ахборот тизимининг жорий солиқ тўловчилар маълумотлар базаси билан интеграциялашуви ҳамда сотувчи ва олувчининг йиллик жами даромадлари тўғрисидаги декларация мавжудлигини текшириш;
    • даромадлар ва солиқ тўловлари ўртасида номувофиқлик юзага келган тақдирда, солиқ идорасидан йиллик жами даромадлар тўғрисидаги декларацияни (солиқ қонунчилигига мувофиқлиги тўғрисидаги гувоҳнома) тақдим этишни талаб қилиш;
    • муддати ўтган ва тўланмаган солиқлар аниқланган тақдирда солиқ тўловчиларга нисбатан солиқ амнистиясини қўллаш (солиқларни имтиёзли ставка бўйича ва 6 ойга бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти).

    19.12.2023, 11:48   Изоҳ (0)   10419
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Йил бошидан бери Ўзбекистон бюджети тақчиллиги рекорд даражада ортгани маълум қилинди

    01.11.2023, 12:35

    Келгуси 3 йилда Ўзбекистоннинг давлат қарзи қанчага етиши прогноз қилинди

    05.11.2023, 23:35

    “Бу йил дунё иқтисоди 3 фоиз, Ўзбекистон иқтисоди 5,6 фоиз ўсиши кутилмоқда” — Жамшид Қўчқоров

    10.11.2023, 11:45

    “Стипендиялар ошмаганига 2,5 йил бўлди” — иқтисодчи бюджет сарфи билан боғлиқ муаммо ҳақида гапирди

    28.11.2023, 15:20

    Ўзбекистонда 10 ойлик газ қазиб олиш ҳажми 4,1 млрд кубометрга камайди

    17.12.2023, 12:55

    Ўзбекистонда кимлар коммунал тўлови учун давлатдан компенсация олиши мумкинлиги эслатилди

    16.12.2023, 09:47
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Австрияда 289 килолик маҳбус солиқ тўловчиларнинг норозилигига сабаб бўлди

    Дунё | 23 август, 11:30

    Ўзбекистонда икки мингта ҳолатда энергиядан беҳуда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 11:10

    Жаҳон чемпионати қуръаси қачон ва қаерда бўлиши маълум бўлди

    Спорт | 23 август, 11:00

    Трамп Путинни футбол бўйича жаҳон чемпионатига келиши мумкинлигини маълум қилди

    Дунё | 23 август, 10:45

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25

    Гўшт еювчи бактерия АҚШ пляжларини эгаллаб олди

    Дунё | 23 август, 10:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.