Қашқадарёда қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келган Cobalt йўловчиси бошқа бир машина ҳайдовчисини урмоқчи бўлди. Вилоят ИИБ ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.
Маълум қилинишича, 15 декабрь куни соат 16:50 ларда Қарши шаҳар Алишер Навоий кўчасида светофорнинг қизил чироғида ўз йўлида тўхтаб турган Lada-Largus ҳайдовчисини Cobalt русумли автомобилда қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келган салондаги йўловчи урмоқчи бўлган. Ҳайдовчига ета олмагач, у автомашинанинг ойналарини темир жисм билан уриб, синдирган.
Ҳолатга гувоҳ бўлган Қашқадарё вилояти ИИБ ходимининг қонуний талабига бўйсунмаган.
Ҳозирги кунда мазкур ҳолатда фуқароларнинг шахсига аниқлик киритилиб, Қарши шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда, зарар миқдорини аниқлаш учун экспертиза тайинланган.
“Воқеа жойида бўлган ички ишлар органи ходимининг хатти-ҳаракатига ҳуқуқий баҳо берилиши таъминланади. Ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берилади”, — дейилади хабарда.
Аввалроқ Тошкент вилояти ҳудудида фуқаро ИИБ ходимларига пичоқ ўқталгани тасвирланган видео тарқалганди. Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармасининг мазкур воқеа юзасидан тушунтириш беришича, у ИИБ ходимига пичоқ ўқталишидан аввал 40 ёшли фуқаронинг қорин соҳасига пичоқ санчиб, унга тан жароҳати етказган.
Изоҳ (0)